Таркибий-инвестицион сиёсат таркибий-инвестицион сиёсат icon

Таркибий-инвестицион сиёсат таркибий-инвестицион сиёсат




НазваниеТаркибий-инвестицион сиёсат таркибий-инвестицион сиёсат
страница1/4
Дата конвертации31.08.2013
Размер1.51 Mb.
ТипДокументы
источник
  1   2   3   4


ТАРКИБИЙ-ИНВЕСТИЦИОН СИЁСАТ


3. Таркибий-инвестицион сиёсат


3.1. Саноат.


Саноат ишлаб чиқариш соҳасида ривожланишнинг ижобий динамикаси сақланиб қолди. 2005 йилнинг

1чорагида саноат ўсишининг индекси 108.3%ни ташкил этди. ЯИМнинг ишлаб чиқариш таркибида саноатнинг улуши 27,4%га етди ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4.5 фоиз даражага кўп бўлди.


Автомобилсозлик корхоналарининг юқори ташқи иқтисодий кўрсаткичлари машинасозлик саноатининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатди. Машинасозлик саноати маҳсулотларини ишлаб чиқариш ўтган йилга нисбатан 49,5%га ўсди (3.1.1 - жадвал). Қиймат кўрсаткичларининг интенсив тарзда ўсишига автомобиллар ишлаб чиқаришнинг 1.9 баробар ўсганлиги ҳисобига юз берди.


Импортни камайтириш ва маҳсулотлар таннархини пасайтиришга қаратилган ишлаб чиқаришни локализациялаш машинасозлик маҳсулотларининг нарх индексини барқарор бўлишини таъминлади. Машинасозлик маҳсулотлари нархининг ўсиши ўтган йилдаги кўрсаткичдан атиги 4.9 фоиз даража кўп бўлди, бу эса миллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи бозордаги ўрнининг мустаҳкамланишига олиб келди. Ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг экспортга чиқарилиш кўрсаткичи 45,5% дан 54,7%га ўсди.


Мамлакат тижорат банклари томонидан ажратилган истеъмол кредитлари асосида автомобиллар сотишнинг йўлга қўйилганлиги ички бозорда автомобилларга бўлган талабнинг ошишига сабаб бўлди. Шу билан бирга, электротехника ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоқларининг нобарқарорлиги қайд этилди. 2005 йилнинг 1 чорагида тракторлар ишлаб чиқариш 5.4%га, музлаткич ва кир ювиш машиналари ишлаб чиқариш 68.3%га қисқарди.


^ 3.1.1 – жадвал. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш индекси

(ўтган йилга нисбатан % хисобида

04/I 05/I

Саноат 108,8 108,3

Электроэнергетика 103 98,2

Ёқилғи 109,1 99,2

Қора металлургия 119,1 127,4

Рангли металлургия 100,7 100,7

Кимё 96,1 107,3

Машинасозлик 135,3 149,5

Ўрмон ва ёғочни

қайта ишлаш 121,6 120,3

Қурилиш


Ички ва ташқи бозорларда қора ва рангли металларга бўлган юқори талаб металлургия комплексидаги ўсишнинг асосий омили бўлди. Қора металлургияда махсулотлар ишлаб чиқариш индексининг ўсиши 27.4%ни ташкил этди. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга талабнинг юқорилиги пўлат ишлаб чиқаришни

17.3%га, қора металлар ишлаб чиқаришни

22.7%га ўсишига сабаб бўлди. Жахон нархларининг юқорилиги мазкур тармоқ маҳсулотлари экспортини ошишини таъминлади. Металлургия комплекси маҳсулотлари экспорти

52.6%га ортди. Натижада, мазкур тармоқнинг ялпи саноат ишлаб чиқаришидаги улуши

материаллари саноати

115,0 104,4


16.7%дан 18%га, экспортдаги улуши 7.0% дан

Енгил 105,4 113,1

Озиқ овқат 102,1 100,1

Бошқалар 141,1 106,1

Манба: ЎзР Давлат статистика қўмитаси


9.7%га ортди.


Ички талабнинг ортиши натижасида кимё саноати маҳсулотларига бўлган талаб ҳам ортди. 2005 йилнинг 1 чорагида кимё

маҳсулотлари ўсиш индекси 7.3%ни ташкил этди. Ишлаб чиқаришнинг ўсиши асосан нархларнинг ўсиши ҳисобига юз берди. Кимё маҳсулотлари нархларининг индекси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 125.3%ни ташкил этди. Кимё маҳсулотларининг асосий турларининг хажмининг ортиши асосан фосфорли ўғитлар ишлаб чиқаришнинг 6.2%га, олтингугурт кислотаси ишлаб чиқаришнинг

4.3%га, ўсимликларни кимёвий химоялаш воситалари ишлаб чиқаришнинг 32.8%га ўсиши ҳисобига юз берди. Шу билан бирга, азот ўғитларининг 2.0%га, синтетик смола ва пластмассанинг 6.4%га қиқариши кузатилди. (3.1.2. жадвал).


Нарх рақобатбардошлигининг пастлиги натижасида ички ва ташқи бозорда талабнинг пасайиши кимёвий тола ва иплар ишлаб чиқариш 61.2%га камайди. Кимёвий тола ва ипларни ишлаб чиқариш тармоқларининг келгусидаги ривожланиши ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг таннархи пасайиши билан боғлиқ.


^ 32 ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИ

ТАРКИБИЙ-ИНВЕСТИЦИОН СИЁСАТ


3.1.2 - жадвал. Асосий турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш индекслари



Ўлчов бирлиги

Натурал кўринишда асосий махсулотлар ишлаб чиқариш

Асосий махсулотлар ишлаб чиқариш индекси (ўтган йилга нисбатан %да)


Электроэнергетика

04/I 05/I 04/I 05/I


Электроэнергия млн.кВтс 13672 13273 102,8 97,1

Ёқилғи

Нефт ва конденсат минг.т 1768,9 1476,9 100,4 83,5

Газ млн.куб.м 15528,4 15285,4 106,8 98,4

Сиқилган газ минг.т 47,2 51,6 134,9 109,8

Кўмир Минг.т 614 762 117,4 124,3

Металлургия

Пўлат Минг.т 132,8 155,7 110,3 117,3

Қора металлар прокати Минг.т 121,5 149,1 114,2 122,7

Машинасозлик

Тракторлар Дона. 649 614 111,5 94,6

Пахта териш машиналари Дона.

Экскаваторлар Дона. 13 1 108,3 7,7

Енгил автомобиллар Дона. 13300 26290 177,3 197,7

"Дамас" Дона. 1963 3825 114,8 194,9

"Тико" Дона. 1133 - 101,6 -

"Нексия" Дона. 6697 14950 163,9 2,2 р

"Матиз" Дона. 3507 7515 5,9 р 2,1 р

Рангли телевизорлар Дона. 10985 13484 2,1 р 122,7

Бронекабел Км 968 435 3,5 р 44,9

Холодильник ва

морозильниклар Дона. 743 116 7,4 р 15,6

Кондиционерлар Дона. 72 868 - 12,1 р

Кир ювиш машиналари Дона. 526 286 5,2 р 54,4

Киме

Минерал ўғитлар Минг.т 212,4 210,0 102,4 98,9

азотли Минг.т 189,8 186,0 106,4 98,0

Фосфорли Минг.т 22,6 24,0 77,4 106,2

Синтетик аммиак Минг.т 261,6 257,1 101,0 98,3

Олтингугурт кислотаси Минг.т 207,0 218,2 96,2 104,3

Сунъий смола ва пластмасса Т 25922 24270 2,0 р 93,6

Кимёвий тола ва иплар Т 2196 853 52,9 38,8

Сунъий ювиш воситалари Т 573 70 107,1 12,2

Усимликларни ҳимоя қилиш

кимёвий воситалари Т 811 1077 132,1 132,8

Лак бўёқ материаллари Т 1239 1651 126,8 133,6

Саноат қурилиш материалари

Девор материаллар млн.дона. шартли. ғишт. 26,1 12,6 104,4 77,3

Цемент Минг.т 987,9 1048,8 131,5 106,2

Асбоцемент листлар млн.шарт..лист 64,3 62,3 90,8 96,9

Керамик плиталар Минг.кв.м 126,9 89,0 94,0 70,1

Енгил

Пахта толаси Минг.т 336,8 413,1 97,7 122,7

Пахта матолар Минг.т 42,1 39,4 107,1 94,2

Ипак иплар Т 108,6 116,8 2,1 р 98,6

Манба: ЎзР Давлат статистика қўмитаси


Ёнилғи энергетика комплекси (ЁЭК) ривожланишида нарх омили хал қилувчи ўринни эгаллаб келмоқда. Электроэнергетикада нарх индекси 27.3 фоиз даража, ёнилғи тармоқларида 38.7 фоиз даража ўсиши саноатдаги мавжуд нархлар ўсишидан ўзиб кетди. Саноатнинг асосий маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажмининг пасайиши натижасида ЁЭКнинг саноат ишлаб чиқаришидаги улуши

23.0%дан 26.9%га ортди.


Ўтган даврнинг ўзига хос жиҳатларидан бири бу ёнилғи энергетика комплексида кўмир саноати ўрнининг мустаҳкамланиши бўлди. Бу тармоқнинг босқичма босқич техник қайта қуролланиши ва модернизацияланиши билан боғлиқ. Кўмир ишлаб чиқариш хажмининг ўсиши саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш таркибида энг катта кўрсаткични яъни 124.3%ни ташкил этди. Нефть ва конденсат ишлаб чиқариш хажми 16,5%га, табиий газ эса 1.6%га қисқарди.


Енгил саноат аҳсулотлари ишлаб чиқариш индекси ўтган йил кўрсаткичидан 7.7 фоиз даража кўпайиб,

13.1%ни ташкил этди. Бу ўсишга асосан енгил саноат маҳсулотлари хажмининг 69%ни ташкил этувчи пахта тозалаш тармоғи катта хисса қўшди. 2005 йилнинг 1 чорагида пахта толасини ишлаб чиқариш


^ ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИ 33

ТАРКИБИЙ-ИНВЕСТИЦИОН СИЁСАТ


22.7%га ортиб, ўтган йилдаги пасайишни тўхтатишга мувофақ бўлинди. Пахта толасининг физик ва қиймат хажмлари мос равишда 56.4% ва 17.4%га ортди. Мамлакатнинг экспорт даромадлари таркибида пахта тозалаш тармоғининг улуши 25.5%дан 27.3%га ортди.


Енгил саноат маҳсулотлари нархининг секин ўсиши ички тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган қайта ишлаш тармоқларининг динамикасига ижобий таъсир кўрсатди. 2005 йилнинг 1 чорагида нархларнинг ўсиш индекси ўтган йилнинг шу давридаги 138.4% ўрнига 107.0%ни ташкил этди. (3.1.3. жадвал). Талабнинг ортиши натижасида тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш

2.4%га, пайпоқ ишлаб чиқариш 57.0%га, пойафзал ишлаб чиқариш 5.7%га ортди. Шу билан бирга,

пахта бўзи ишлаб чиқариш 5.8%га, ипак иплар ишлаб чиқариш 1.4%га қисқарди.


Озиқ овқат саноати ишлаб чиқарувчиларининг нарх индекси аксинча ўсиш тенденциясига эга бўлди. 2005 йилнинг

1 чорагида озиқ овқат маҳсулотларининг нарх индекси ўтган йилдаги 106.0%га қарши

116.0%ни ташкил этди. Тўлов қобилиятининг пастлиги шароитида ички нархларнинг импорт нархларига яқинлашганлиги озиқ овқат саноатининг ривожланишига сабаб бўлди. Тармоқ маҳсулотларининг ўсиш индекси 0.1%ни ташкил этди. Шакар, ун, макарон маҳсулотлари ва бошқаларни ишлаб чиқариш камайди. Бироқ, консервалар, ўсимлик мойлари, пишлоқлар ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш тез суръатларда ортиши импорт қилинаётган маҳсулотларнинг 15%га қисқаришига олиб келди.


^ 3.1.3 - жадвал. Саноат тармоқларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар нархи индекси

(ўтган йилнинг шу даврига нисбатан % ҳисобида)

04/I 05/I

Саноат 129,7 127,5

Электроэнергетика 159 154,8

Ёнилғи 153,6 166,2

Қора металлургия 126,7 110,6

Рангли металлургия 155,6 143,9

Кимё 125,1 125,3

Машинасозлик 101,3 104,9

Ўрмон ва ёғочни қайта ишлаш 105,5 100,9

Қурилиш матуриаллари саноати 120,7 116,5

Енгил саноат 138,4 107

Озиқ овқат 106 116

Манба: ЎзР Давлат статистика қўмитаси




2005 йилнинг 1 чорагида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш 4.4%га ортди. Бу кўрсаткичга асосан цемент ишлаб чиқаришнинг 6.2%га ортиши эвазига эришилди. Девор маҳсулотларининг 22.7%га, асбоцементнинг 3.1%га, керамик плиталарнинг 29.9%га камайиши асосан мавсумий камайиш ҳисобига юз берди. Алоҳида қурилиш материалларига божхона божларининг кутилаётган ортиши маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.


Ёғочни қайта ишлаш тармоғининг ривожланиши маҳаллий мебел ишлаб чиқарувчиларнинг нарх рақобатбардошлигининг ортиши Билан боғлиқ. Ёғочни қайта ишлаш тармоғи ишлаб чиқарувчиларининг нарх индекси ўтган йилга нисбатан 0.9%га ортди, бу ички истеъмолнинг ортишига олиб келди. 2005 йилнинг 1 чорак натижаларига кўра тармоқ маҳсулотлари индексининг ортиши

20.3%ни ташкил этди.


Тармоқлар ривожланишининг натижалари шуни кўрсатдики, таркибий ўзгаришлар динамикасига нарх омили, ички ва ташқи бозорлардаги коньюнктура таъсир кўрсатди. Саноат ишлаб чиқаришининг ялпи таркибида хом-ашё секторининг улуши 39,2%дан 44,9%га, ёнилғи энергетика комплекси улуши

22,9%дан 26.9%га, металлургия тармоғи улуши 16,3%дан 18,0%га ўсди. (3.1.1. чизма).


^ 3.1.1 - чизма. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда таркибий ўзгаришлар (%)



YoEM

22,9%


04/I


mashina- sozlik

11,1%


YoEM

26,9%


05/I


mashina- sozlik

12,3%



metallur- giya

16,3%


boshqalar

6,5%


SQM

3,5%


kimyo

5,1%


oziq-ovqat

9,8%


engil

24,8%


metallur- giya

18,0%


boshqalar

5,7%


SQM

2,9%


oziq-ovqat

7,4%


engil

21,8%


kimyo

5,0%



Манба: ЎзР Давлат статистика қўмитаси


^ 34 ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИ

ТАРКИБИЙ-ИНВЕСТИЦИОН СИЁСАТ


Машинасозлик тармоқларининг улуши 10.8%дан 12.3%га ортди, бироқ озиқ овқат ва енгил саноат улушининг 34.3%дан 29.2%га қисқариши умуман саноатда олиб борилаётган таркибий ўзгаришлар самарадорлигига салбий таъсир кўрсатди. Қайта ишлаш, машинасозлик, озиқ овқат ва енгил саноатнинг умумий улуши 45.1%дан 41.5%га камайди. Кимё комплекси улуши илгаридаги каби 5.0% кўрсаткичида сақланиб қолди.


^ 3.2. Истеъмол товарлари бозори


2005 йил 1 чорагида истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни ўсиши 2004 йил мос даврига нисбатан

16,4%ни ташкил этди, шу жумладан, озиқ-овқат товарлари 0,2%, ноозиқ-овқат товарлари 33,6% (3.2.1

– жадвал). Бундай тенденция аксарият жиҳатдан маҳаллий ресурслар асосида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш мақсадли дастурини амалга оширилиши ва истеъмол товарларини ўзларида ишлаб чиқаришни кенгайтириш билан боғлиқ. Ушбу дастурлар кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, қўшма корхоналар ва хориж инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг тармоқ ва ҳудудий тизимларида озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш ва ташкил этиш бўйича кенг қамровли чора-тадбирларни назарда тутади.


Ноозиқ-овқат товарларини ишлаб чиқаришни юқори суръатларда ўсишига енгил автомобиллар ишлаб чиқариш (97,7%га) ва маиший техникалар (телевизор 22,7%, совутгичлар 12,1 марта) ҳажмини ошиши эвазига эришилди. Бунда маълум даржада ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритилган “Ўзавтосаноат” акционерлик компанияси, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси, “Roison electronics” қўшма корхоналарида лойиҳаларни бажарилиши имконият яратди.


Ички бозорни тўлдиришга ва экспортга йўналтирилган, юқори қўшилган қийматга эга бўлган пировард истеъмолга мўлжалланган ноозиқ-овқат товарларини ишлаб чиқаришни жадал ривожланиши истеъмол товарларини ишлаб чиқариш таркибидаги ўзгаришларда ўз аксини топди. Натижада 2005 йил 1 чорагида жами ишлаб чиқарилган истеъмол товарларида нозиқ-овқатлар товарлари улуши 50%дан юқори бўлди ва 2004 йил 1 чораги даражасидан


^ 3.2.1 - жадвал. Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш динамикаси (ўтган йилга нисбатан %да)

04/I 05/I

Истеъмол товарлари 114,9 116,4

Озиқ овқат товарлари 117,6 100,2

Ароқ – вино ва пиво 101,7 106,5

Ноозиқ овқат товарлари 114,2 133,6

Енгил саноат товарлари 101,8 98,3

Манба: ЎзР Давлат статистика қўмитаси


7,0 фоиз даражага ошган (3.2.1 – чизма, 3.2.2 – илова).


Ички бозорда сотиладиган енгил саноат товарлари ичида гилам ва гилам маҳсулотлари

(2,8%га), трикотаж маҳслуотлари (2,4%га) ва оёқ кийимлари (5,7%га) ишлаб чиқаришни ўсиши кузатилди.

“Ўзбекенгилсаноат» ДАК тизимига кирувчи пайпоқ ишлаб чиқаришни қайта


^ 3.2.1 - чизма. Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш таркиби (%)


oziq-ovqat tovarlari aroq-vino mahsulotlari va pivo

nooziq-ovqat tovarlari engil sanoat tavarlari

55

45

35

25

15

5


таъмирланишининг -5

тугалланиши пайпоқ

04/I 05/I


маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 57%га кўпайишига имконият берди (3.2.2 – жадвал).


Андижон, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги тўқимачилик комбинатларини қайта таъмирлашни амалга оширилганлиги натижасида пахта матолари ишлаб чиқаришни қисқариши ва енгил саноат товарлари ўсиш суръатларини пасайишига олиб келди (3.2.1., 3.2.2 – жадваллар, 3.2.5 – илова).


Республикада истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 2004 йл 1 чораги даражасида сақланиб қолди

(0,2% ўсиш) (3.2.1 – жадвал).


2004 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун қулай об-ҳаво шароити уларни озиқ- овқат саноати корхоналарида қайта ишлаш ҳажмини ошишини таъминлади ва натижада 2005 йил 1 чорагида мева-сабзавот консервалари (79,1%га), тозаланган пахта ёғи (12,0%га) ароқ ва ликер-ароқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш (4,3%) ўсиши кузатилди.


«Кока-кола ичимлиги Ўзбекистон ЛТД” ҚК ишлаб чиқаришни барқарорлашуви йирик корхоналар томонидан алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарилишининг ўсишига олиб келди (3.2.2 – жадвал).


^ ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИ 35

ТАРКИБИЙ-ИНВЕСТИЦИОН СИЁСАТ



3.2.2 - жадвал. Муҳим истеъмол товарларини саноат асосида ишлаб чиқариш* (ўтган даврга нисбатан %да)

04/I 05/I

Пахта матолари 86,2 83,4

Ипак матолари 104,6 88,9

Гилам ва гилам махсулотлари 103,6 102,8

Пайпоқ махсулотлари 104,3 157,0

Трикотаж махсулотлари 91,3 102,4

Пойафзал 68,0 105,7

Сут ва сут махсулотлари 2,2 р 88,6

Сир бринза билан 100,0 107,1

Консервалар 114,2 183,8

Шакар 149,8 44,6

Ун 2,3 р 88,7

Нон ва нон махсулотлари 75,4 83,9

Макарон махсулотлари 123,3 41,6

Ўсимлик ёғи 86,4 114,1

Узум виноси 74,6 90,3

Ароқ ва ликёр ароқ махсулотлари 99,2 104,3

Алкоголсиз ичимликлар 5,5 11,1 р

Сигарет ва папирослар 85,0 93,9

Манба: ЎзР Давлат статистика қўмитаси

* кўрсаткичлар йирик корхоналар бўйича берилган.


2005 йилда Андижон вилоятидаги “Асака дон маҳсулот” АЖ, Бухоро вилоятидаги

“Қоракўл дон маҳсулот””, Самарқанд вилоятидаги “Осиё Афросиёб”, Сирдарё вилоятидаги “Оқолтиндон” ва Тошкент шаҳридаги «Ғалла Алтег” тегирмонларида амалга оширилаётган техник қайта жиҳозлаш ва таъмирлаш ишлари йирик ун ишлаб чиқарувчи корхонларда ишлаб чиқариш ҳажмини оз миқдорда камайишига сабаб бўлди (3.2.2

– жадвал).


Йирик корхоналарда сут ва сут маҳсулотлари, ун, макарон ва ун маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини камайганлигига қарамай, уларга ҳудудий ва тармоқлар бўйича бўйсунадиган кичик бизнес субъектлари фаолиятини фаоллашуви натижасида, улар томонидан ички бозорни тўлдириш қисқармади. Жумладан Ўзбекистонда

“Тошкентсут” йирик сут комбинати акцияларини сотиб олган Россиянинг

«Вимм-Билль-Данн Продукты Питания» компанияси ”VBD Toshkent” МЧЖ жориж корхонасини ташкил этди. Сут заводини қайта таъмирлаш ва такомиллаштиришдан ташқари компания режасида ички бозор ва экспорт учун 20дан 50 тагача турдаги сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Ўзбекистон бозорида “Nestle” ва “Бўстонлиқ сут” компанияларини қўшма корхоналари муваффақиятли фаолият юритиб келмоқда.


“Шакар Инвестмент” ҚКсини хом-ашё билан таъминланмаганлиги шакар ишлаб чиқариш ҳажмининг пасайишига олиб келди (3.2.2 – жадвал).

  1   2   3   4

Добавить документ в свой блог или на сайт



Похожие:

Таркибий-инвестицион сиёсат таркибий-инвестицион сиёсат iconВопрос 7 раздел 2 Инвестиционный портфель облигаций
Инвестиционный портфель представляет собой со­вокупность ценных бумаг, управляемую как самостоятельный инвестицион­ный объект

Таркибий-инвестицион сиёсат таркибий-инвестицион сиёсат iconЎзбекистон Республикаси 26. 12. 1997 й. 548-i-сон Єонуни билан тасдиєланган
...

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©znanie.podelise.ru 2000-2013
При копировании материала обязательно указание активной ссылки открытой для индексации.
обратиться к администрации
Документы